Харри Кейн қачон сафга қайтиши маълум бўлди

"Тоттенхэм" клуби матбуот-хизмати ҳужумчи Харри Кейннинг майдонга қайтиш вақти ҳақида маълумот берди.

Форвард Англия чемпионати 21-тур доирасида "Саутгемптон"га қарши ўйинда жароҳат олган эди. Футболчи бир-неча кун ичида жарроҳлик столига ётади.

Клуб расмийлари хабарига кўра, Англия терма жамоаси ҳужумчиси апрель ойида майдонга қайтиши мумкин экан.

Жорий мавсумда Кейн лондонликлар сафида 25 ўйинда майдонга тушди ва 17 гол ва 2 голлик узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!