Харри Кейн: "Тоттенхэм" кучли бўлиб қайтади
"Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Харри Кейн карантиндан кейинги футбол ва жамоасининг кучли бўлиб қайтиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда инглиз нашрлари хабар берди.
- Пандемия сабаб футболда тўхталиш кузатилди. Бу ёмон ҳолат. Лекин ушбу тўхталиш биз учун фойдали. Чунки жамоадаги жароҳат олганлар, жумладан мен ҳам сафга қайтдим. Ўз навбатида, биз кейинги режалар борасида гаплашдик. "Тоттенхэм" кучли бўлиб қайтади, - деди Харри Кейн.
Фикрлар