Харри Кейн: "Тоттенхэм"нинг мақсади ЧЛда ғолиб бўлиш
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўтган йили финалга чиқдик, шунинг учун ўз қобилиятимизга катта ишонч билан қарашимиз керак.
Биз Европанинг энг кучли жамоаларини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик.
Бизнинг мақсадимиз турнирда ғалаба қозониш. Ўтган йилги кумуш бизни яна бир қадам олдинга ташлаш учун иштиёқ берди. Муваффақиятга эришамиз деган умиддамиз.
Менимча, қуръа яхши бўлди. Биз ушбу мусобақада илгари учрашмаган жамоалар билан ўйнаймиз. Бу яхши синов бўлади.
"Бавария" шубҳасиз Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу жуда қийин бўлади, аммо биз ҳар қандай жамоани мағлуб этишимиз мумкинлигини ҳис қиляпмиз," - деди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, ЧЛ гуруҳ босқичида "Тоттенхэм"га "Бавария", "Олимпиакос" ва "Црвена Звезда" клублари рақиблик қилишади.
Фикрлар