Харри Кейн учун курашадиган 2 та гранд клуб номи маълум

"Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн учун "Реал" Мадрид ва "Манчестер Сити" клублари асосий даъвогар сифатида эътироф этилишмоқда.

Express нашрининг ёзишича, “қироллик клуби” ҳам, “шаҳарликлар” ҳам 26 ёшли инглиз футболчисини мавсумлар оралиғида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Харрининг трансфери эса ушбу клубларга 180 млн еврога тушиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам “шпорлар” билан соврин юта олишига ишонмаяпти ва шу боис бошқа жамоага ўтишга қарши эмас.

Харри Кейн жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!