Харри Кейндан яна бир ажойиб натижа!
"Тоттенхэм" футболчиси Харри Кейн кеча "Эвертон"га қарши баҳсда 2 гол муаллифига айланди. Бу голлари билан у жамоасининг йирик 5:0 ҳисобидаги ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Шунингдек, Кейн бу натижадан сўнг АПЛдаги голлари сонини 176 тага етказиб олди. Шу орқали, у голлари сони бўйича Тьерри Анридан ўзиб кетди. Анри ҳисобида 175 гол мавжуд эди.
Умумий рўйхатда англиялик ҳужумчи 6-поғонага чиқиб олди. Ундан олдиндаги Фрэнк Лэмпард 177 гол уришга муваффақ бўлган.
1-ўринда афсонавий Алан Ширер кетмоқда. У АПЛда жами 260 гол муаллифига айланган.
Фикрлар