Харри Магуайр: "МЮга босим остида ўйнаш учун келганман"

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр клубдаги ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

"Менга катта клубларнинг бир қисми бўлиш ёқади. Бу ерда узоқ муддат қолмоқчиман, шунинг учун ҳам МЮ билан узоқ йиллик шартнома имзолаганман. МЮга АПЛ унвонлари учун курашиш учун келдим.

Клуб яна юқори ўринларга қайтишини интиқлик билан кетяпман, бу жамоанинг бир бўлаги бўлишни хоҳлайман.

МЮга келган ҳар бир футболчи катта ўйинларда иштирок этиш нияти билан келади. Еврокубоклардаги иштирок яна бир олға қадам. Бундан роҳатланиш вақти келди.

Мен МЮга ўзим учун кўпроқ босим берадиган ўйинларда иштирок этиш учун келганман ва еврокубокларда иштирок этиш сенга бундай роҳатни бера олади, буни таътиб кўришнинг вақти келди," - дейди Магуайр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!