Харри Реднапп: Почеттино ҳам, Кейн ҳам "Тоттенхэм"дан кетмайди
"Тоттенхэм" клуби собиқ устози Харри Реднапп бош мураббий Маурисио Почеттино ва ҳужумчи Харри Кейн "шпорлар" сафида қолади деб ҳисоблайди.
“Почеттино “Тоттенхэм”да ишлашда давом этади деб ўйлайман. Жамоа янги стадионга ва ажойиб таркибга эга. Шунингдек, Кейн борасида ҳам ташвишланишга ҳожат йўқ. Уларнинг иккаласи ҳам лондонликлар сафида яна узоқ йиллар қолишларига шубҳа қилмайман”, - дейди тажрибали мутахассис.
Маълумот учун, Кейн жорий мавсум премьер-лигада жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. “Тоттенхэм” эса 61 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Фикрлар