Харви Эллиот
Ads

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Харви Эллиот ўз номини клуб тарихига ёздириб қўйди.

16 ёшли футболчи кеча Англия лига кубогининг 3-раундидан ўрин олган "МК Донс" жамоасига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра Эллиот “Ливерпуль” тарихида расмий учрашувларда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

У шу куни 16 ёш 174 кунлик эди.