Хавьер Мендес Нурмагомедов Тони эмас Гэтжига қарши жанг қилишини хоҳламоқда

UFC енгил вазн чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг мураббийи Хавьер Мендес ўз шогирдининг қачон октагонга қайтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

 - Кейинги жангни август ёки сентябрь ойида ўтказишимиз мумкин. Агарда жанг август ойида ташкил этилса, ушбу шоу Сан-Францискода бўлиб ўтади, агарда учрашув манзили Абу-Даби деб белгиланса биз сентябрда октагонга қайтамиз.

Хабибнинг кейинги рақиби ким бўлиши ҳали номаълум. Бироқ мен унга қарши Жастин Гэтжи октагонга кўтарилишини хоҳлардим. Бунинг сабаби, учрашув бекор қилинмаслигига ишончим комил бўлишидир.

Хабиб - Фергюсон жанги беш маротаба бекор қилинган, бунақаси ҳали бўлмаган, - дея Мендеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда MMA Fighting нашри. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!