Хавьер Мендес: "Титуль учун жанг қачон бўлишини сен ҳал қилмайсан, Чарльз!"

  • 13 июль, 16:49
  • 0
  • MMA

ММА оламининг машҳур мураббийларидан бири ва амалдаги енгил вазнда чемпион россиғлик Ислам Махачевнинг (24-1) устози Хавьер Мендес сал олдинроқ собиқ чемпион бразилиялик Чарльз Оливейранинг (34-9, 1NC) титуль жангини тайёр бўла олмаслиги сабабли бошқа санага суриш таклифига ўз жавобини билдирди:

"Оливейра ноябрь ёки декабрь ойида жанг қилишини, октябрьгача улгурмаслигини билдирди. Кечириб қўйсин-у, аммо, титуль масаласини у эмас, UFC ташкилоти ҳал қилади. Аниқ айта оламанки, Ислам 21-октябрь санасидаги UFC 294 турнирида жанг қилади. Чунки, у Абу-Даби учун зарур шахс. Албатта, бу юришда аниқ мақсадлар кўзланган. Рақиб ким бўлади?! Билмайман. Балким, яна Оливейра бўлар. Агар у жангдан турли баҳоналар билан қочавермаса, у ҳақиқатдан ҳам Исламга рақиб бўлиши мумкин. Танлов ҳар кимнинг ўзида. Кўрамиз, воқеалар қандай якун топаркан."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!