Хави бу ёз "Барселона"га қайтмайди! Чунки...

  • 13 май, 2021, 15:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Қатарнинг "Ал-Садд" клуби испаниялик мутахассис Хави билан шартномани узайтирганини расман эълон қилди.

Tecno

Клуб расмий сайтидаги хабарга кўра, томонлар ўзаро 2023 йилгача бўлган келишувни имзолаган. Амалдаги шартнома эса шу ёз ўз ниҳоясига етар эди.

Хави "Ал-Садд" 2019 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 6 та соврин қўлга киритди.

Сўнгги пайтларда кўплаб нашрлар Хавини "Барселона"га қайтиши ҳақида хабарлар тарқатаётган эди. Бироқ ушбу келишувдан сўнг унинг “Камп Ноу”га бу йил қайтмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!