Хави “Барса”га “аждар”ни олиб келади

  • 18 Oct 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес таркибни кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхатини шакллантириб юрибди.

Tecno

Испаниялик мутахассис нишонига аргентиналик ярим ҳимоячи Алан Варела тушди. 22 ёшли футболчи “Порту”га тегишли.

“Аждарлар” ўйинчисига шахсан Хави Эрнандес қизиқиш билдирмоқда. Шу боис, каталонияликлар истеъдодли футболчини қишки трансферлар вақтида харид қилишга уриниб кўради.

Аланнинг “Порту” билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача имзоланган. Ҳозирча бу ярим ҳимоячи анча арзон – 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!