Хави “Барса”га ўзи билан ўйнаган қарияни чақирди

“Барселона” афсоналаридан бири Андрес Иньеста яна “Камп Ноу”га қайтиш имконига эга бўлди.

Иньеста билан бир неча йил бирга ўйнаган Хави Эрнандес дўстини Каталонияга қайтармоқчи.  

El Nacional нашри Каталониядан кетганидан бери Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган 38 ёшли плеймейкер бу клубдан ҳам кетиш арафасида эканини ёзмоқда.

Иньеста 2018 йилдан бери япон клуби сафида 126 та учрашув ўтказган. Андрес кўп жароҳат олаётгани боис, фаолиятини якунлаш истагини билдирганди. Бундан хабар топган Хави уни “Барселона” ёшлар жамоасини бошқариш ва асосий таркиб билан ишлашда ўзига ёрдам беришга чақиряпти.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!