Хави “Барса”га зўр ўйинчи олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” бош мураббийи Хави “Лейпциг”даги самарали ўйинлари билан Европа грандлари эътиборига тушган Кристофер Нкункуни ўз жамоасига оғдиришни истаяпти.

24 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 17 та голли пас узатди. Ярим ҳимоячининг бу натижалари беэътибор қолмади.

ПСЖ ўзи тарбиялаган ҳужумкор футболчини ортга қайтаришга ҳаракат қиляпти. Бундан ташқари, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Реал” каби грандлар ҳам Нкункуга шартнома беришга тайёр турибди.

“Лейпциг” 2019 йилда 13 миллион еврога харид қилган футболчини 70 миллион евродан кам бўлмаган суммага қўйиб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!