Хави “Барса”нинг энг зўр ўйинчиси номини айтди

“Барселона”ни оёққа турғазаётган Хави Эрнандес Испания чемпионати доирасида “Атлетик” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда фаол ўйнаган 19 ёшли ярим ҳимоячи Педрини мақтади.

- Педрининг устун томони футболни яхши тушуниши, чизиқларни боғлаб туриши ва ўйин йўналишинт ўзгартириб юборишида. У менга Андрес Иньестани эслатиб юборяпти. Ажойиб футболчи. Бунақа истеъдод эгалари кўп эмас, - деди Хави Эрнандес.

Педри жорий мавсумда барча турнирлар 13 та учрашув ўтказиб, бир жуфт тўп киритди ва жамоадошига битта гол пас узатди. Каталонияликлар билан 2026 йилнинг 30 июнигача артнома имзолаган ўйинчи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!