Хави "Барселона" билан шартномасини узайтиради

"Барселона" бош мураббий Хави Эрнандесга янги меҳнат шартномаси таклиф қилади, бу ҳақда "Маrcа" нашри маълум қилди.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" испаниялик мутахассис билан ҳамкорликни 2026 йилнинг ўрталарига қадар узайтиришга қарор қилган. Хавининг ўзи ҳам Каталония грандида бахтли ва янги шартномани мамнуният билан имзолайди.

43 ёшли мураббий 2021 йилнинг кузидан бери каталонияликлар бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда. Испания чемпионатининг жорий мавсумида "Барселона" энг яқин таъқибчисидан 9 очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хави шогирдлари навбатдаги ўйинни 19-март куни "Реал"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!