Хави "Барселона"нинг 80 йиллик антирекордини такрорлади
Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган "Реал" - "Барселона" учрашувида мадридликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Кристенсен ҳисобни очган бўлса, Винисиус пенальтидан имкониятларни тенглаштириб қўйди. 69-дақиқада Фермин жамоасини олдинга олиб чиқди. Васкес эса ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги дақиқаларда Беллингем ғалаба голини урди.
Мазкур баҳсда Хави "Барселона" мураббийлари орасидаги антирекордни такрорлади. Испаниялик мутахасссис Каталония гранди тарихида "Реал"га кетма-кет тўртта ўйинда мағлуб бўлган иккинчи мураббий бўлди. Бунгача Патрик О'Коннелл ҳам 4 "эл-класико"да мағлубиятга учраган. У 1935 йилдан 1940 йилгача жамоани бошқарган.
Аввалроқ Хави жорий мавсум якунида "кўк-анорранглилар"ни тарк этишини маълум қилганди. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар