Хави "Бавария"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
"Барселона" бош мураббийи Хави Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бавария" — шаклланган жамоа. Бизни жуда қийин учрашув кутиб турганини биламан. Тахминимча, ҳар икки жамоа ҳам тўпни ўзида кўроқ сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Аммо биз тўпга кўпроқ эгалик қилишимиз керак. Левандовски ушбу беллашувни сабрсизлик билан кутмоқда. У Ла Лига доирасидаги учрашувда дам олди ва ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ўйлайманки, бу баҳс у учун ўзгача бўлади. Биз ўзимизнинг нималарга қодир эканлигимизни исботлашга ва дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирини мағлуб этишга ҳаракат қиламиз”, — дейди Хави.
"Бавария" - "Барселона" ўйини бугун 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан тунги 00.00 да бошланади.
Фикрлар