Хави бошчилигидаги "Барса" сўнгги 20 йилдаги энг ёмоними? (статистика)

  • 14 август, 2022, 17:50
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хави "Барселона"нинг сўнгги 20 йилдаги мураббийлари орасида ғалабалар фоизи бўйича энг ёмон кўрсаткичга эга бўлиб турибди. 

Кеча каталонияликлар ўз майдонида Ла Лига 1-тури доирасида "Райо Вальекано"ни енга олмади (0:0). 

Хави "кўк-анорранглилар" бош мураббийи этиб тайинлангач, жамоа 52,63 фоизлик кўрсаткич қайд этган, аниқроғи 38 беллашувнинг 20 тасида ғалаба қозонган. 

"Барса" Рональд Куман даврида 58.21%, Кики Сетьен бош мураббийлик қилган пайтда 64.00%, Эрнесто Валвьверде бошчилигида эса 66.90% кўрсаткич қайд этган. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!