Хави Бразилия таклифини нега рад этди?

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Бразилия терма жамоасида ишлаш имкониятига эга бўлганини ва Бразилия футбол федерациясининг бу таклифидан нега воз кечганини айтиб берди.

- Бу кутилмаганда юзага келган имконият эди. Мен улар билан агентим орқали музокара олиб бордим. Менда Тите бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олиш имконияти туғилганди.

Лекин мен ўзим бош мураббий бўлиб ишлашни истадим, қулай пайт келишини кутдим ва “Барселона”ни қабул қилиб олдим.

Лекин Бразилия терма жамоасида ишлаш тарихий имконият бўлганини эътироф этишим лозим. Ҳозир эса, мен қалбимдан жой олган дунёнинг энг зўр клубида ишлаяпман, - деди Хави Эрнандес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!