Хави: Бу дуранг ҳеч нимани ҳал қилмайди, мақсадимиз чемпион бўлиш

"Барселона" бош мураббийи Хави кечаги "Райо Вальекано"га қарши нурсиз дуранг ҳақида фикр билдирди. 

"Ҳа, ўйин оғир ўтди. Биз бу баҳсни таҳлил қилиб, олдинга силжишимиз керак. Лекин совринлар ҳали ҳам асосий мақсадимиз саналади.

Ушбу дуранг ҳеч нимани англатмайди. Битта дуранг туфайли ортга чекинишни истамаймиз. 

Мухлисларга "кутинг ва ишонч билдиринг", - дея оламан. Мен умид бор жойда вазият албатта, яхши бўлишига ишонаман", - деди испаниялик мутахассис. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!