Хави: Бу футболчи хазина эди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес “Челси”га ўтиб кетган Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақида илиқ фикр билдирди.
Обамеянг, афсуски, “Барселона”ни тарк этди. Пьер-Эмерик майдонда ундан ташқарида жамоага жуда кўп нарса берди. У жуда зўр футболчи. Ажойиб статистикага эга. Инсон сифатида эса, хазинанинг ўзгинаси, - деди Хави Эрнандес.
Габонлик тўпурар “Арсенал” раҳбарияти билан чиқиши олмай қолганидан кейин шу йилнинг бошида “Барселона”га кўчию ўтганди. 33 ёшли футболчи каталонияликлар сафида 24 та учрашувда 13 та тўп киритди.
Энди Обамеянг яна Англия премьер-лигасига қайтди ва бундан буён “Челси” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Фикрлар