Хави бу футболчига имкон беришга қарор қилди

"Барселона"нинг босниялик ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич янги мавсум фаолиятини “кўк-анорранглилар” сафида давом эттириши мумкин.

Клуб бош мураббийи Хавининг фикрича, футболчига асосий жамоада яна бир имконият берилиши керак.

“Diario AS” нашри хабарга кўра, футболчи айни пайт жамоа билан АҚШдаги гастролда бўлиб турибди ва у ерда мураббийлар штаби унинг ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда.

Пьянич ўтган мавсумни "Бешиктош"да ижарада ўтказган бўлиб, 26 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та голли узатмани ёздириб қўйган. Унинг “кўк-анорранглилар” билан шартномаси 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!