Хави: Бу ўйинчини “Реал” олишига йўл қўймаймиз!
“Барселона” раҳбарияти “Монако” ярим ҳимоячиси Орельен Чуаменини тезроқ ўз таркибига қўшиб олишга шошилмоқда.
22 ёшли франциялик футболчига асосий даъвогарлардан бири сифатида “Реал” эътироф этилмоқда. Каталонияликлар асосий рақобатчисининг янада кучайиб кетишига йўл қўймоқчи эмас.
Орельенга Испания чемпионатидан ташқаридан ҳам таклифлар етарли. Хусусан, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ каби қудратли клублар истеъдодли ярим ҳимоячига шартнома таклиф қилишга тайёр.
Орельен Чуаменини олмоқчи бўлаётган клублар камида 40 миллион евро тўлаши керак бўлади.
“Бордо” клуби тарбияланучиси бўлган Орельен икки йилдан бери монаколиклар жамоасида тўп тепмоқда. Таянч ярим ҳимоячиси бу мавсум 48 та ўйинда қатнашиб, бешта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар