Хави Бускетснинг ўрнини тўлдирадиган футболчи топди

Серхио Бускетс кетганидан сўнг, "Барселона" сифатли ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, номзодлар орасида каталонияликлар бош мураббийи Хавига Марсело Брозовичга кўпроқ ёқади.

“Интер” 30 ёшли Брозовични шу ёзда сотишга тайёр. Бироқ муаммо бор – хорватиялик хавбекга Саудиянинг “Ан-Наср” клуби катта маош таклиф қилмоқда. 

"Барселона" келаси ҳафта Брозович трансферида якунлаш ниятида. "Transfermarkt" портали Марсело Брозовични 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!