Хави: Дембеле мени алдади
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес франциялик ярим ҳимоячи Усмон Дембеледан янги шартнома имзолаш билан боғлиқ вазиятда ранжиди.
Хабарларга қараганда, 20 декабрь куни Каталония клубида икки соатлик йиғилиш бўлиб ўтган ва унда франциялик футболчи билан шартномани узайтириш масаласи муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, ушбу учрашувда Дембеле Хави қўл остида жамоанинг асосий ва энг муҳим қисми бўлиши айтилган. Футболчининг ўзи қолиш ва "Барселона"нинг муҳим қисмига айланиш истаги ҳақида гапирган. Иккала томон ҳам шартнома янгиланишига ишончи комил эди.
Энди музокаралар Дембеленинг кўп талаблари туфайли барбод бўлганидан сўнг, Хави франциялик футболчи уни алдаган деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Дембеленинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар