Хави Дембеленинг ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

  • 30 июля, 2023, 12:58
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Каталониянинг “Барселона” клуби бошқарувчиси Хави Эрнандес ярим ҳимоячи Усмон Дембеленинг ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

"Кўряпмизки, Дембеле бизнинг клубда бахтли. Агар бирор нарса юз берса, у бизга хабар беради. Айни пайтда, унга "Барселона"да ҳамма нарса мос келади ", - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Аввалроқ матбуотда парижликлар Дембеле учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, франциялик вингер ўтган мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию