Хави энг иқтидорли футболчисидан ажралиб қолади

  • 20 январь, 2022, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти 17 ёшли ярим ҳимоячи Гавига ҳали янги шартнома таклиф қилгани йўқ.

Шу боис, истеъдодли ўйинчига харидорлар кўпайиб бормоқда. Хусусан, “Ливерпуль” ва “Челси” ёш ўйинчини ўз таркибига қўшиб олиш учун жиддий харажатларга тайёрлигини билдирмоқда.

Мутахассислар Гавининг майдонни кўра олиш, узоқ масофаларга аниқ тўп етказиш, тўпни оқилона назорат қилиш қобилиятини алоҳида тилга олмоқда. Каталонияликлар бу ўйинчини клубда чуқур из қолдирган плеймейкерлар – Хави Эрнандес ва Андрес Иньестага қиёслашмоқда.

Бу мавсумда биринчи жамоага қўшилган Гави шу кунга қадар 17 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва учта голли узатма қайд этди. Шунингдек, у Европа Чемпионлар лигасида ҳам олти маротаба майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!