Хави ҳар ўйиндан кейин бериладиган саволлардан қутулди

Хабарингиз бор, Хави "Вильярреал"га қарши ўйиндан кейин жамоани мавсум сўнггида тарк этишини эълон қилганди. Шундан бери клуб кетма-кет 13 та ўйинда мағлубиятга учрамади. Қўшимачсига Чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб келди. 

Натижалар яхшилангандан кейин журналистлар испаниялик мутахассисга деярли ҳар ўйиндан кейин матбуот анжуманида қолишингиз мумкинми, деган саволлар берарди. Аммо Хави доимо қарори ўзгармаганлиги, ЕЧЛни қўлга киритса ҳам жамоадан кетишини айтиб келди. 

Энди катта эҳтимол билан мураббийга бундай саволлар берилмайди. Айниқса, унинг ПСЖга қарши учрашувда олган қизил карточкаси жуда шармандали ҳолат эди. Эрнандес ҳали футболдаги бундай ҳолатларга тайёр эмаслиги кўрсатиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!