Хави ҳужумга зўр тўпурар танлади
“Барселона” ёзда собиқ футболчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни қайтаришга қарор қилди. 33 ёшли тўпурар хизматига шахсан бош мураббий Хави Эрнандеснинг ўзи қизиқиш билдипряпти.
Аслида габонлик ҳужумчи 2022 йилни Каталония жамоаси сафида бошлаб, тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган эди. Лекин ўтган ёз Томас Тухель таклифига кўра, “Челси”га кўчиб ўтди.
Кутилмаганда “Челси” раҳбарияти германиялик мутахассисни истеъфога чиқарди. Обамеянг эса, ўйин амалиётисиз қолиб кетди.
Энди у ёзда испанияга қайтиб кетмоқчи. “Барселона” ҳужумчига таркибдан жой беришга тайёр.
Хави Обамеянгни олиб келиб, асосий тўпурар Роберт Левандовскига рақобат туғдиришни мақсад қилган. Каталонияликлар рўйхатида “Ливерпуль” билан шартномаси якуланаётган Роберто Фирмино бор. Бразилиялик ҳужумчи каталонияликлар билан ҳамкорлик бўйича оғзаки келишувга эришгани хабар қилинган эди.
Фикрлар