Хави жамоасига “Сити” юлдузини чақирди

“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Рияд Маҳрезнинг харидорлари кўпайиб бормоқда. “Барселона” мутахассислари жазоирлик ўйинчининг трансферни сўраб, “Манчестер Сити”га алоқага чиқди.

Хави 31 ёшли футболчини Каталонияни тарк этиши кутилаётган Усмон Дембелега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Маҳрезнинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси келаси йили ёзда якунланади.

Агар Хосеп Гвардиола бу шогирдини жамоада қолишга кўндирмаса, клуб раҳбарияти уни текинга қўлдан чиқармаслик учун мавсум якунланиши билан сотиб юбориши кутилмоқда.

Маҳрез учун мавсум жуда муваффақиятли ўтмоқда. У жами 36 та учрашувда қатнашиб, рақиб дарвозасини 22 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига еттита голли пас узатди. Унинг трансфер суммаси 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!