Хави керакмас ўйинчидан қутилиш йўлини топди

Хави “Барселона” таркибини оптималлаштиришга ва ўзига керак бўлмаган ўйинчилардан қутилишга катта эътибор қаратмоқда.

Испаниялик мутахассис жамоа асосий таркибига кира олмаган Миралем Пьянични жамоадан кетказмоқчи. Бош мураббий бу ўйинчини мавсумолди тайёргарлик жараёнида қатнашадиган ўйинчилар рўйхатидан чиқариб юборишга қарор қилди.

Шу орқали мураббийлар штаби Пьянични жамоадан кетишга мажбур қилмоқчи.

Клуб босниялик плеймейкерни “Спортинг”га сотиб юбормоқчи. Португалияликлар бу футболчининг трансфер ҳуқуқини 50 фоизини қўлга киритиш учун каталонияликларга 10 миллион евро таклиф қилмоқда.

Бу вариант “Барселона”га маъқул келгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!