Хави: "Ла Лига АПЛ билан бир хил даражада"
"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Ла Лиганинг 12-тури доирасида "Валенсия" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Жуда муҳим ғалаба. Айниқса, сўнгги дақиқада эришилгани янада ажойиб.
Биз ўйин давомида бироз асабийлашдик. Чемпионлар лигасидаги натижа барибир ўз таъсирини ўтказди. Буни унутишга ҳаракат қилдик. Лекин осон эмас.
Ҳозир ЕЧЛда Испаниядан фақат битта жамоа қолган. Менимча, испан футболида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ла Лига АПЛ билан бир хил даражада, деб ҳисоблайман.
Жамоа бу ғалабага ҳақли эди. Футболчилар жуда кўп куч сарфлашди ва охирги сонияларда тақдирланишди. Бироқ аввалроқ гол уришга ҳақли эдик.
Ноқулайлик туфайли Кундени алмаштирдик. Умид қиламизки, унда жароҳат йўқ. Аммо у ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. Гарсия жароҳат олмаганга ўхшайди. Эрикда ҳаммаси жойида, деб умид қиламиз", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар