Хави "Манчестер Юнайтед" билан ўйин олдидан нималар деди?

Хави "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозир "Манчестер Юнайтед" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар буни ҳар бир ўйинда исботлаб келмоқда. Эрик тен Хаг ажойиб ишламоқда.

Бугун қийин бўлади, лекин бизда кейинги босқичга чиқа оладиган жамоа бор", - деди каталонияликлар мураббийи.

"Камп Ноу"да бўлиб ўтган биринчи ўйинда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди. Эслатиб ўтамиз, "Олд Траффорд"а бўлиб ўтадиган мазкур баҳс Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!