Хави Мартинес "Бавария"ни тарк этди

"Бавария" ярим ҳимоячиси Хави Мартинес клубни тарк этди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда, томонлар 2021 йилга қадар тузилган амалдаги шартномани бекор қилган.

Бундан аввалроқ, испаниялик футболчига "Атлетик", "Реал Сосьедад" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

32 ёшли Мартинес “Бавария” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 238 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!