Хави Мартинес собиқ мураббийини танқид қилди

"Қатар СК" футболчиси Хави Мартинес "Бавария"даги собиқ мураббийи Нико Ковачнинг Мюнхен клубида олиб борган машғулот жараёнини танқид остига олди. 

"Ковачнинг "Бавария"си даврида биз машғулотлардан 40 дақиқа олдин ва кейин велосипед ҳайдашимиз керак эди. Ўша пайтлари биз мураббийнинг бундай усулларига шубҳа билан қарардик.

Баъзида биз "лигага тайёрланяпмизми ёки Тур де Франсгами?", - деб ўзимизга савол берардик", - дейди испаниялик ярим ҳимоячи.

Маълумот ўрнида, Нико Ковач немис жамоасига 2018-2019 йиллар давомида бош мураббийлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!