Хави: Менга бу юлдуз керакмас!

“Интер” ҳужумчиси Алексис Санчес тез орада “Барселона”га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Marca нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави бу хабарга раддия берган. Испаниялик мутахассис чилилик ҳужумчининг хизматларига қизиқаётгани йўқлигини билдирди.

Аввалроқ, хориж нашрлари “Барселона” мураббийлар штаби “Севилья”дан ижарага олинган ҳужумчи Люка де Йонг уч томонлама келишув асосида “Интер”га жўнатилиб, унинг ўрнига Алексис Санчесни олиб келиши айтилганди.

Алексис Милан клубида 2020 йилдан бери тўп тепмоқда. Жорий мавсумда 10 та учрашувда қатнашган футболчи битта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!