Хави Мессига жамоасидан жой тайёрлаб қўйди

“Барселона” бош мураббийи  Хави Эрнандес ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг Каталонияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.  

Аргентиналик футболчининг парижликлар билан ҳамкорлиги мавсум охирида тугайди. Лео ҳали келажаги борасида якуни қарорга келгани йўқ.

Яқинда Леонинг манфаатларини ҳимоя қилаётган отаси Хорхе Месси ПСЖ билан музокара барбод бўлганидан кейин “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан учрашган эди. Табиияки, суҳбат жаҳон чемпионининг собиқ жамоасига қайтиши ҳақида ҳам бўлган.

- Лео “Барселона” унинг уйи эканини яхши билади. Клуб эшиклари у учун ҳар доим очиқ. Месси дўстим ва у билан алоқани давом эттириб келяпман. Унинг қайтиши фақат ўзига ва хоҳишига боғлиқ масала.

Месси футбол таризхидаги энг зўр ўйинчи. Унга “Барселона” ўйинига мослашиб кетиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди, - деди Хави Эрнандес.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!