Хави мураббийлик фаолиятини Қатарда бошлайди
Ads

Айни дамда фаолиятини Қатарнинг “Ал-Садд” клубида давом эттираётган испаниялик футбол юлдузи Хави тез орада мураббийлик фаолиятини бошлаши ҳақида айтди.

“Мен футболни яхши кўраман ва унда қолишнинг энг яхши йўли бу мураббий бўлишдир. Бу йил мен учун футболчи сифатида сўнггиси бўлади. Хайрлашиш вақти келди. Бу мен учун осон эмас, аммо вақти келди. Мураббий бўлиш учун эса кўп вақт керак. Бу борада бошланғич маҳоратга эга бўлиш учун фаолиятимни Қатарда бошламоқчиман. Мени “Барселона”да мураббий сифатида кутишмоқда, аммо ҳозир бунга тайёр эмасман. “Барселона”ни шуғуллантириш шунчаки оддий сўз эмас”, - дейди Хави.

Маълумот учун, Хави “кўк-анор ранглилар” сафида 1998-2015 йилларда тўп сурган.