Хави МЮга учралган мағлубиятдан сўнг: "Бизда ўсиш бор"

"Барселона" бош мураббийи Хави "Манчестер Юнайтед"га учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Бизда ўтган мавсумга қараганда ўсиш бор. Гарчи мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетган бўлсак ҳам мен буни айтиб ўтишим керак.

"Бавария", "Интер" ва МЮга қарши баҳс олиб бордик. Бу жамоалар қандай кучга эга эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Биз ривожландик, тўғри. Аммо бу етарли эмаслигини кўриб турибмиз.

Ишлашда давом этиш керак. Рақобатбардош бўлишимиз ва Еврокубокларда янада ишончлироқ ҳаракат қилишимиз лозим", - деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!