Хави: Неймарнинг
Ads

“Барселона” клуби афсоналаридан бири Хави ПСЖ форварди Неймарнинг яна каталонияликлар сафига қайтишини деярли имконсиз деб айтди.

“Мен буни тасаввур қила олмайман. Менимча бу ҳеч қачон амалга ошмайди ва буни мен умуман ҳаёлимга келтира олмайман.

Мен футболга оид кўплаб нашрларни кузатиб бораман ва улардаги барча хабарларни ўқийман. Аммо, Неймарнинг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли нолга тенг.

Агар у ўз устида янада кўпроқ ишласа, Роналду ва Мессига яқинлашиб олиши мумкин ”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона" Неймарни қайтариш эвазига ПСЖга Усмон Дембелени бермоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Минбар

Барча блоглар