Хави: "Оз нарсага эришиш ёки ҳамма нарсани йўқотиш мумкин"
Хави "Барселона"нинг Ла Лига ва Испания Кубогида ғалаба қозониш истаги борлигини айтди.
Чоршанба куни "Барселона" Испания кубогининг 1/16 финал босқичида 3-дивизион вакили "Интерсити" билан ўйнайди.
"Кубокнинг дастлабки ўйинлари кўпинча қимматга тушади. Футболчилик фаолиятим давомидаги йўқотишларни эслайман. Бу жуда қийин учрашув. Оз нарсага эришиш ёки ҳамма нарсани йўқотиш мумкин. Биз фаворитмиз ва баъзида бу қимматга тушади.
Кубокда ғалаба қозониш - бизнинг мақсадимиз. Чемпионликни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиздан сўнг Ла Лига энг муҳими, аммо кубокка ҳам бефарқ эмасмиз. Бу биз учун ўзгача турнир", - деди "кўк-анорранглилар" устози.
Фикрлар