Хави: Қатар ЖЧ-2022га тайёр
Ads

Айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолият олиб бораётган испаниялик машҳур футбол юлдузи Хави қатарликлар 2022 йилги мундиалга тайёр эканликларини айтди.

“Айни пайтда мен Олий кўмита элчиси ҳам ҳисобланаман. Терма жамоа ҳам, мамлакат ҳам жаҳон чемпионатини қабул қилишга тайёр.

Қатарда футбол маданияти бор ва улар муносиб рақобат кўрсата олишади”, - дейди 38 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА айни дамда ЖЧ-2022да иштирокчилар сонини 48тага етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳолатда мундиалнинг айрим ўйинлари Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин.