Хави раҳбариятдан қария ҳужумчини қайтаришни сўради
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоасига тажрибали ҳужумчи керак, деган фикрни илгари сурмоқда.
TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, испаниялик мураббий клуб хўжайинларидан жамоага габонлик тўпурар Пьер-Эмерик Обамеянгни қайтаришни сўраган.
Обамеянг ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган эди. Бироқ, ўтган ёзда Томас Тухель таклифини қабул қилиб, “Челси”га кўчиб ўтди. Мавсум бошида германиялик мутахассис ўрнига жамоа боқарувини қўлга олган Грэм Поттер 33 ёшли футболчига имконият бермаяпти.
Трансерларга ихтисослашган transfermarkt портали экспертлари Обамеянгни 7 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар