
Хави "Реал" - ПСЖ ўйини борасида фикр билдирди
Хави Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Реал" - ПСЖ ўйини борасида фикр билдирди.
Мадрид клуби бугун жавоб учрашувида парижликларни қабул қилади. Илк ўйинда Килиан Мбаппенинг голи Париж клубига ғалаба келтирди.
"Месси учун "Бернабеу" стадиони муваффақиятли ёки бунинг акси, дея олмайман. Бироқ у ҳамма жойда мўжиза ярата олади.
Афсуски, "Барса" энди Чемпионлар лигасида йўқ. Бизни супер тўқнашув кутиб турибди. Энг яхши жамоа ғалаба қозонсин.
Лео ва Неймарга омад тилайман. Улар менинг дўстларим", - деди "Барселона" бош мураббийи.
Фикрлар