Хави "Реал"да ўйнаган ҳужумчини "Барселона"га олиб келмоқчи

"Барселона" клуби "Ювентус"да ижара асосида ўйнаётган ҳужумчи Альваро Моратага қизиқиш билдирмоқда. 

"Marca" нашри хабарига кўра, испаниялик форвард билан келишув осон бўлмайди, бироқ "кўк-аноррангилар" бош мураббийи зудлик билан Моратани таркибга қўшиб олиш кераклигини раҳбариятга айтган. 

Маълум бўлишича, Каталония клуби Моратани қўлга киритиши учун кимнидир сотиб юбориши лозим.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" 29 ёшли голеадорни сотиб олиш ҳуқуқига эга. Ҳозирча Турин клуби Мората борасида аниқ бир қарорга келмаган. "Юве" ҳам сўнгги пайтларда худди "Барселона" каби молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

Маълумот ўрнида, Альваро жорий мавсум умумий 23 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди 2 та самарали узатмага муаллифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!