Хави "Реал"га қарши финал, ЖЧдан кейинги муаммо ва Тер Штеген ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Хави Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Бетис"га қарши беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ушбу ўйинда турли синовларни енгиб ўтдик. Биринчи тайм тўлиқ устунлигимизда ўтди, аммо гол ура олмадик. Бу каби ҳолат "Атлетико", "Эспаньол" ва "Интерсити" каби жамоаларга қарши баҳсларда ҳам кузатилганди.
Бу бизнинг орзумиздаги якун, биринчи мақсадимизга эришдик. Кучли рақибга қарши тўқнашувда барчасини ўзимиз учун ўзимиз қийинлаштирдик. Аввалги учрашувлардан бошқачароқ ҳимояландик.
Янада кучлироқ бўлишимиз лозим. Учинчи голни уришимиз мумкин эди, бироқ Жаҳон чемпионатидан кейин бизни чарчоқ безовта қилмоқда. Таркибимизда ёш футболчилар етарлича, бу уларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Тер Штеген ажойиб дарвозабон. Унинг ҳаракатларидан хурсандман. У худди ширинлик устидаги олчага ўхшайди.
Мен доим энг кучлиларга қарши майдонга тушиб, уларни мағлуб этишни истаганман. "Реал" ҳозир шундайлар қаторида",-деди испаниялик мутахассис.
"Реал" - "Барселона" учрашуви 15-дан 16 январга ўтар кечаси 00:00 да старт олади.
Фикрлар