Хави: Шу ўйинчини олиб келмасак бўлмайди!

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес таркибни кучайтириш борасидаги ишларини якунлагани йўқ.

Испаниялик мутахассис гранд клублар назаридан четдан қолаётган истеъдоди ўйинчига эътибор қаратди. Хави “Сельта”да тўп тепаётган чап қанот ҳимоячиси – адаши Хави Галанни олиб келишга кўрсатма берди.

Виголиклар етакчи футболчисини ушлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ “Барселона” сингари гранд клублар билан рақобатлашиш жуда мушкул.

Хави Галан аслида ҳимоячи бўлса-да, чап қанотда ҳужумгача бўлган масофани тўлиқ назорат қила олади. 27 ёшли футболчининг Виго клуби билан 2026 йилнинг ёзигача давом этадиган битими бор. Лекин унинг нархи 12 миллион еврони ташкил этаётгани трансферга имкон очади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!