Хави сўраётган футболчига АПЛдан ҳам харидор топилди

  • 6 декабря, 2023, 17:44
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Алекс Баэна яқин келажакда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 22 ёшли футболчига Лондоннинг “Арсенал” ва “Ньюкасль” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Жорий мавсумда Баэна 19 та расмий ўйинда қатнашиб, 4та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли "Transfermarkt" портали испаниялик футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ "Барселона" устози Хави Эрнандес Алексни ўз жамоасида кўришни истаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию