Хави супер трансферни амалга ошириш учун Германияга борди

“Барселона“ бош мураббийи Хави “Боруссия“ Дортмунд футболчиси Эрлинг Холанд билан учрашиш учун Германиянинг Мюнхен шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақда Каталониянинг “L'Esportiu“ нашри хабар берди.

Мутахассис Мюнхенга Йохан Кройфнинг ўғли Йорди Кройф билан ташриф буюрган. Улар Холандни “Барса“га ўтишга кўндириш учун ҳаракат қилиб кўради.

Қайд этилишича, Хави футболчига жамоанинг режалари ва унда Эрлингнинг позицияси қандай бўлишини тушунтириб берган. Футболчининг аниқ жавоби ҳозирча ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрлинг Холанд Испаниянинг Марбелла шаҳридан уй қидираётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!